“АйТи таълимдаги имкониятлар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
Бугунги кунда ёшларнинг АйТи соҳасидаги билимларини ошириш, бандлигини таъминлаш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада етук мутахассис бўлишлари учун мақсадли кредитлар ажратиш, АйТи-сертификатлар, "IT Talents" дастури, масофавий таълим дастурлари каби имкониятлар яратиб келинмоқда.
Мана шундай имкониятлардан ёшларни хабардор қилиш ва кенг жамоатчиликка тўлиқ маълумот бериш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази директори, ТАТУ, Инҳа, Amity, IT Park университетлари ректорлари ва Ачаря университети раҳбарлари иштирок этди.
“АйТи таълимдаги имкониятлар” ҳақидаги маълумотлар қизиқтирса, албатта, суҳбатни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter