Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“iFlyTek” компанияси Вице-президенти билан турли соҳаларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

“iFlyTek” компанияси Вице-президенти билан турли соҳаларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойнинг  “iFlyTek” компанияси Вице-президенти Дуан Да Веи билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида “Мухлиса” лойиҳаси муҳокама қилинди ҳамда уни Ўзбекистонда ақлли овоз функциясига эга замонавий BYD электромобилларига интеграциялаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, турли соҳаларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

“iFlyTek” сунъий интеллект дастурий таъминоти ва хизматларини етказиб берувчи, айниқса, овозни аниқлаш, тасвирни қайта ишлаш соҳаларида хизмат кўрсатувчи компания ҳисобланади. Компания 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, компания сунъий интеллект соҳасида дунёдаги энг инновацион компаниялардан бири сифатида тан олинган.

Учрашувда компания билан ҳамкорликда Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, технологик стартапларга сармоя киритиш масалари кўриб чиқилди.

Маълумот учун: жорий йил январ ойида UZINFOCOM  iFlyTek ва BYD  компаниялари ўртасида расмий уч томонлама битим имзоланиб, унга кўра 2024-йил охиригача BYD  автомобилларида ўзбек тилида Мухлиса AI овозли ёрдамчиси ўрнатилиши келишиб олинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг