Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтига Туркиянинг сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида илғор "Cloud peer", "Smartmind", "MIATeknoloji" ҳамда "Smartict" компанияларининг асосчилари ва раҳбарлари ташриф буюрди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашувлар "Bilkent CYBERPARK" ва Институт билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24-26 июл кунлари бўлиб ўтган "Ўзбекистон - Туркия бизнес-форуми" доирасида ўтказилди.

Учрашув давомида институт директори А.Кадиров меҳмонларни амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, Туркиянинг етакчи компаниялари билан келгусида истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истагини билдирди.

Ташкил этилган учрашувлар доирасида томонлар сунъий интеллект соҳасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш, кадрлар тайёрлаш ҳамда тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Тадбир якунида сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда маълумотлар алмашинуви учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Институт ва Туркиянинг "MIA teknoloji" компанияси ўртасида "Конфиденциаллик ва шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисида" келишув имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг