Вазирлик делагацияси Малайзияда UCSI University асосчиси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди ҳамда ватандошлар билан учрашув ўтказди
Малайзияга ташрифи доирасида Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Ж Махсудов бошчилигидаги делегация UCSI University асосчиси ва ижрочи директори Дато Питер билан учрашди.
Маълумот учун: UCSI University Малайзиянинг топ рейтингдаги университети бўлиши билан бирга, дунёнинг дунёнинг топ 300 университети рейтингдан ўрин эгаллаган. Ушбу олий таълим етакчи соҳа мутахассислари билан кучли академик дастурларни яратишга содиқлиги билан халқаро миқёсда тан олинган.
Учрашувда халқаро бозор талабларига мос келадиган иқтидорли кадрларни тайёрлаш, Сирдарё вилоятида ташкил этилиши кутилаётган UCSI университети филиали қошида АйТи йўналишини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, талаба ва ўқитувчилар учун қўшма ҳамда алмашинув дастурлари борасида фикрлар алмашилди.
Шунингдек, АйТи-аутсорсингни ривожлантириш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган “Uzbekistan Outsourcing Conference" халқаро тадбирини биргаликда ташкил этиш ва ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
UCSI университети раҳбарияти билан учрашув доирасида Ўзбекистон делегацияси Малайзияда таълим олаётган ватандошлар билан учрашув ташкил этди. Унда Ўзбекистонни жаҳон миқёсида АйТи-хаб сифатида тарғиб қилиш имкониятлари, шунингдек, Ўзбекистонда АйТи-соҳасини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter