Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чет элда 7 миллион долларга яқин инвестиция жалб қилган ўзбекистонлик дастурчи билан суҳбат

Чет элда 7 миллион долларга яқин инвестиция жалб қилган ўзбекистонлик дастурчи билан суҳбат

Навбатдаги ёш қаҳрамонимиз билан танишинг - АҚШнинг Питсбург университетида молия соҳасида таълим олган, венчур капитал, стартап ва инвестиция соҳаларида фаолият юритган – Камрон Ходжаев. 2,5 йиллик тажрибага эга қаҳрамонимиз ўз стартапини йўлга қўйиб, бугунги кунгача 7 миллион долларга яқин венчур инвестицияларни жалб этишга муваффақ бўлган. 

Камрон – Koop Technologies компаниясининг ҳаммуассиси ва тижорат директори.

Ушбу интервюда сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

  • Камрон Ходжаевнинг дастлабки қадамларини қандай бошлагани ва Koop Technologies қандай ташкил этилгани,
  • АКТ ва робототехника соҳасидаги келажак имкониятлари ҳақидаги фикрлари,
  • Ўзбекистонда АйТи соҳасининг ривожланишига ёш мутахассислар қандай ҳисса қўшишлари мумкинлиги ҳақидаги қимматли маслаҳатлари,
  • Стартаплар, муваффақият ва шахсий илҳом манбалари ҳақида қизиқарли тафсилотлар.

Қаҳрамонимиз видео сўнгида ўзбекистонлик АйТи соҳасидаги ёшларга мурожаат қилиб, шундай дейди:

“Сизларда чет эл компанияларида ишлаш учун катта имкониятлар бор.”

Интервюнинг тўлиқ шаклда YouTube орқали қуйидаги ҳаволада кўришингиз мумкин: https://youtu.be/hXXzJqFIJYc

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг