Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида раҳбарлар учун ўқув курси бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида раҳбарлар учун ўқув курси бўлиб ўтди

Фото: Digital.uz

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари учун қисқа муддатли ўқув курси бўлиб ўтди.

Мазкур курс БМТ “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида Ўзбекистон рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги мамлакатимиз раҳбарининг 2023 йил 14 сентябрдаги қарори доирасида ташкил этилди. 

Тадбирда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессорлари Жун С.Ли, Хон Жон, Хосе Тонгзон, шунингдек, Амити университети профессорлари Каятри Деви Девпрасад ва Гаурав Аггарвал томонидан маърузалар ва соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш мавзусида тақдимотлар ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг