Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самолётларда Wi-Fi 2028 йилдан бошлаб бутун Россия бўйлаб мавжуд бўлади

Самолётларда Wi-Fi 2028 йилдан бошлаб бутун Россия бўйлаб мавжуд бўлади

Фото: Habr

Россия рақамли ривожланиш вазири Мақсут Шадаев 2028 йилга бориб рус самолётлари бортида Wi-Fi барча йўловчилар учун мавжуд бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда у "Россиянинг рақамли саноати " (ЦИПР-2024) конференциясида айтиб ўтди.

Шадаевнинг таъкидлашича, Wi-Fi тармоғини жорий этиш 2028 йилга мўлжалланган сунъий йўлдош туркуми учирилгандан кейин мумкин бўлади. У барча рус самолётлари бортида ушбу технология муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.

Аввалроқ “Россия темир йўллари” бош директорининг ўринбосари Евгений Чаркин Россиянинг рақамли саноати конференциясида компания поездларда саёҳат қилишда Интернетга уланишни яхшилаш учун Radio Ethernet  технологияси билан биргаликда 5G тармоқларидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг