Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакиллари АҚШда “Электрон ҳукумат тараққиёти, муаммо ва истиқболлари: Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон тажрибаси ҳамда мавжуд вазиятлар” мавзусидаги тадбирда қатнашмоқда

Фото: Digital.uz

Шу кунларда Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакиллари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Жамоат бошқаруви бўйича экспертлар қўмитасининг 23-сессияси доирасида UNDESA ва UNDP томонидан ташкил этилган “Электрон ҳукумат тараққиёти, муаммо ва истиқболлари: Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон тажрибаси ҳамда мавжуд вазиятлар” мавзусидаги тадбирда фаол иштирок этмоқда.

Мазкур тадбирда делегация аъзолари Ўзбекистонда электрон ҳукумат ривожланишида эришилган ютуқлар ва истиқболлар билан таништириш баробарида мамлакат тажрибаси билан ҳам ўртоқлашади.

Шунингдек, тадбир доирасида UNDESA Рақамли ҳукумат раҳбари жаноб Винчентсо Акуаро билан учрашув бўлиб ўтди. Унда UNDESA ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг