Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия Олий таълим муассасалари ректорларининг учинчи форуми бўлиб ўтди
Мазкур форум доирасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Туркия давлатининг Фират университети ўртасида профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини ташкил этиш, ўзаро ўқув ҳамда семинарлар ташкил этиш, биргаликда таълим сифатини ошириш, стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этиш каби йўналишларида ўзаро алоқаларни йўлга қўйишни назарда тутган ҳамкорлик шартномалар имзоланди.
Маълумот учун:
Фıрат Университети — давлат университети бўлиб, Туркиянинг Элазиг шаҳрида жойлашган. 1975 йилда ташкил этилган ва номи Элазиг яқинидаги Фурот дарёсига атаб қўйилган. Университет шарқий Туркиянинг асосий академик муассасаларидан бири бўлиб, 12 та факултет, 4 та институт, давлат консерваторияси, 3 та касб-ҳунар мактаби ва 21 та илмий тадқиқот марказига эга. Университет илмий ва технологик тараққиётга катта эътибор беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter