“Ўзбеккосмос” Покистон билан ҳамкорлик қилади
“Ўзбеккосмос” агентлиги ва Покистон Космик фазо ва юқори атмосферани тадқиқ этиш комиссияси ўртасида космик фанлар, технологиялар ва иловалардан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик юзасидан англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳамкорликнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
– қўшма салоҳиятни ошириш фаолиятида имкониятларни аниқлаш ва космик фан, технология ва иловалардан тинч мақсадларда фойдаланишда ўзаро манфаатли соҳаларни баҳолаш;
– ўзаро тенг манфаатли соҳаларда ахборот, билим ва кадрлар алмашинувига кўмаклашиш;
– амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар ҳамда Иштирокчиларнинг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, маслаҳатлашувлар ўтказиш йўли билан мазкур Англашув меморандуми доирасидаги муайян масалалар ва ҳамкорлик кўламини аниқлаш.
Ҳамкорлик йўналишлари:
– Ерни масофадан зондлаш ва иловалар
– сунъий йўлдошли алоқа
– навигация иловалари;
– космик фанлар ва космик фазони тадқиқ этиш;
– космик қонунлар;
– қўшма таълим лойиҳалари ва ёшларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари;
– техник маслаҳатлар ва тренинглар.
Имзоланиш натижасида ҳар икки томон келгусида ҳамкорликда ишлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter