iPhone 14 Pro Max қувват олаётган вақтда портлаб кетди ва эгаси жароҳат олди
Ҳодиса Хитойнинг Шанси провинциясида бир аёл қувват олаётган телефон ёнида ухлаб ётганида содир бўлган. Бугун эрталаб соат 6:30 атрофида қурилма портлади ва аёл тасодифан оловга тегиб куйган.
Воқеа жойидан олинган далиллар тўшак ва деворларга ёнғин ва тутундан катта зарар етганини кўрсатмоқда.
Портлаш сабаби, дастлабки маълумотларга кўра, батареянинг носозлиги бўлган. Телефон 2022 йилда харид қилинган ва кафолат муддати тугаган бўлса-да, жабрланувчи жароҳатлар ва ижарага олинган квартирага етказилган зарар туфайли Apple компаниясидан товон пули тўлашга умид қилмоқда.
Apple хавотир билдирди ва қурилмани текширишини айтди.
Компания хавфсизлик улар учун устувор бўлиб қолаётганини таъкидлайди. Батарея аслми ёки олдинги таъмирлангани бўлганми, номаълум.
Ухлаш вақтида гаджетларингизни ўзингизга яқин бўлган жойга қўйманг, огоҳ бўлинг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter