“Ўзбеккосмос” сув омборлари тўғонларининг силжиш динамикасини космик мониторинг қилади!
Ҳукумат қарори билан эндиликда сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлилигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими жорий этилади. Яъни, "дамба"ларнинг силжиш ва чўкиш динамикаси “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан космик назоратга олинади.
Амалга оширилган мониторинг натижалари “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш” электрон платформасига интеграция қилинади.
Мазкур электрон платформада сув омборлари бўйича космик мониторинг натижалари, хусусан, мавжуд тўғонларнинг реал ҳолати, улардаги силжиш ва чўкиш кўрсаткичлари, тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва фавқулодда хавфлилик даражаси каби муҳим маълумотлар жамланади. Жараёнларни доимий назорат қилиб бориш мақсадида “Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси” ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter