Ўзбекистонда Туркиянинг Testinium компаниясининг “Back office”и ва АйТи академияси очиладими?
Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов Туркиянинг Testinium компанияси асосчиси Онур Эрдоған билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Онур Эрдоған ҳозирда сифатли кадрлар етишмаслиги муҳим муаммолардан бири эканлигини таъкидлаб, компаниясининг оутсорсинг фаолияти учун Ўзбекистонда “Back office”ини очиш ниятида эканлигини билдирди. Шунингдек, Онур Эрдоған ҳозирда компаниясига сифатли кадрлар етишмаслигини таъкидлаб, сифатли кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда АйТи академия очишни режалаштираётганини маълум қилди.
Рустам Каримжонов, ўз навбатида, Ўзбекистонда очиладиган мазкур “Back office” ва АйТи академиянинг икки томон учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлаб, яқин келажакда ушбу академиядан етишиб чиқадиган ёш кадрлар нафақат Testinium компаниясида, балки дунёнинг етакчи АйТи компанияларида ҳам ишлашига ишонч билдирди.
Маълумот учун: Testinium компанияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида 2010 йилда ташкил этилган. Ушбу компания бутун дунё бўйлаб 10 га яқин офисига эга бўлиб, қарийб 1200 та АйТи мутахассислари фаолият юритади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter