Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“ICTWEEK UZBEKISTAN- 2024” ҳафталиги қандай имкониятларни тақдим этади?

Жорий йилнинг 17–20 сентябрь кунлари ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги йилнинг асосий тадбирларидан бири – “ICTWEEK UZBEKISTAN- 2024” – ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ҳафталик Ўзбекистонни ахборот технологиялари соҳасидаги минтақавий марказ – IT хабга айлантириш, мамлакат IT хизматлари экспортини ошириш,тажриба алмашиш учун платформа яратиш ва замонавий технологиялар ва инновацияларнинг сўнгги ютуқлари ҳамда IT бозорининг хорижий инвесторлар учун жозибадорлигини намойиш этиш мақсадида 20 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда ҳафталик Стартаплар, аутсоурcинг ва инвестиция учун энг йирик майдон, венчур дастурлар, BPO, электрон тижорат, сунъий интеллект, IT ечим провайдерлари, рақамлаштириш ва давлат хизматлари, IT инвестиция имкониятлари, давлат-хусусий шериклик, IT таълим, АКТ соҳасида бизнес ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби мавзуларда 20 га яқин йирик форум ва саммитларни ўз ичига олади.

ICT EXPO кўргазмаси — Йирик хорижий ва экспортга йўналтирилган маҳаллий IT компаниялар, ФинТеч, Ўйин ва робототехника саноати, Телекоммуникация соҳаси вакиллари, таълим компаниялари, электроника, дастурий таъминот ва техник хизматлар ҳамда бошқа кўплаб компаниялар билан мулоқот учун имконият яратади.

B2B, B2C, B2G, G2C форматида ўтадиган ҳафталикда Япония, Корея, Хитой, Қатар, Латвия каби давлатларнинг миллий павилонлари жой олади ва уларнинг TOP IT компаниялари қатнашади.

Ҳафталик доирасида:

  • “ICTWEEK UZBEKISTAN- 2024” ҳафталигининг расмий очилиш маросими 17 сентябрь куни CАEх мажмуасида бошланади. Унда расмий вазирлик ва идора, хорижий ташкилот вакиллари, тадбир ҳамкорлари Invest Qatar, DataWolt, UZUM, ZTE, Huawei, IT Park вакиллари иштирок этиб, турли мавзуларда чиқишлар қилади.
  • “Shared Services & Offshore Outsourcing” конференциясида Ўзбекистонда хорижий компаниялар учун имкониятлар ва шарт-шароитлар тақдимоти, имтиёзлар, кўп тилли ишчи кучи, бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурлари, мамлакатда муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларнинг тажрибалари билан танишиш имконияти бўлади.
  • “IT соҳасида аёллар: Имкониятлар ва муаммолар” конференциясида IT соҳасида муваффақиятли карьера қуришга интилаётган аёлларни илҳомлантириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тўсиқларни бартараф этиш ва мукаммалликка эришиш стратегияларини муҳокама қилиб тўғри йўл корсатиш кўзда тутилган.
  • “ Startup pitch ” танлови.
  • Рақамли ҳукумат: муаммолар ва истиқболли режалар;
  • Латвия-Ўзбекистон форуми — АКТ сиёсати ва рақамли ҳукумат, Давлат ва хусусий секторда 5G роли, рақамли кўникмалар ва таълим, сунъий интеллект каби мавзуларни ўз ичига олади;
  • "Startup & Venture" саммити — венчур молиялаштириш, аутсорсинг ва сунъий интеллект бўйича форумлар, инвесторлар билан учрашувлар, стартапингизни намойиш этиш имконияти, етакчи мутахассисларнинг қимматли тажрибаси билан танишиш имкониятларини ўз ичига олади.
  • Корея-Ўзбекистон IT ҳамкорлик форуми — икки мамлакат IT-компанияларининг тақдимотлари, B2B учрашувлар ва нетворкингни ўз ичига олган;
  • "She Loves Tech" танлови;
  • Сунъий интеллект форуми — АIни ривожлантиришдаги минтақавий саъй-ҳаракатлар, АI даврида юқори даражада ҳисоблаш, Жамият манфаати учун АI мавзуларида сессиялар.
  • “IT таълим ва фрилансинг Форуми” — Карьерангизни янги босқичга олиб чиқишга ёрдам берадиган аспектлар ва IТ соҳасидаги энг сўнги таълим тенденциялари билан танишиш имконияти, хорижда IТ соҳасида муваффақиятга эришган ватандошлар ва хорижий меҳмонлардан IТ таълимга оид чиқишлар.
  • “GameDev” куни — IT Park Uzbekiston ва “East Games” ўтказаётган ушбу тадбирда сизни дунё бўйлаб соҳанинг етакчи мутахассисларидан қизиқарли маърузалар, ажойиб студиялар, ижодкор стартаплар ва инвесторлар билан алоқа ўрнатиш имконияти, энг фаол иштирокчилар учун қимматли совғалар кутмоқда.

“CAEx (Central Asian Expo Uzbekistan)” мажмуасининг жами 10 000 кв.м майдонда ташкил этилаётган“ICT EXPO -2024” кўргазмасида жами 200 дан зиёд хорижий ва маҳаллий IТ компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, 100 га яқин  йирик хорижий компаниялар: – Data Volt, Venkom, HP, Yandex, Uzum, Lenovo, Nokia, Dell, CompTIA, Startup Qatar, ZTE, Huawei ва IT Park резидентлари, ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги маҳаллий йирик компаниялар компанияларинингянги инновацион дастурий маҳсулотларининг тақдимотлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг