17–20 сентябр кунлари Ўзбекистонда CАEх мажмуасида АКТ соҳасидаги йирик тадбир — “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади
Ушбу тадбирда замонавий технологиялар ва инновацияларнинг сўнгги ютуқлари намойиш этилади.
Жорий йилда ҳафталик Стартаплар, autsourcing ва инвестиция учун энг йирик майдон, венчур дастурлар, BPO, электрон тижорат, сунъий интеллект, АйТи ечим провайдерлари, рақамлаштириш ва давлат хизматлари, АйТи инвестиция имкониятлари, давлат-хусусий шериклик, АйТи таълим, АКТ соҳасида бизнес ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби мавзуларда 20 га яқин йирик форум ва саммитларни ўз ичига олади.
Тадбирга қизиқувчи барча кишилар кўргазмада қатнашишлари учун махсус автобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилади.
Шу муносабат билан 16 сентябр куни “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Вақти: 16 сентябр, соат 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Рустам Каримжонов Рақамли технологиялар вазири ўринбосари ва масъуллар.
Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф этамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter