Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Кеча Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтига Хитой Халқ Республикасининг Сидян университети вакиллари ташриф буюрди. 

Дастлаб Институт директори А.Кадиров вакилларни Институтнинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан таништириб, институтда амалга оширилаётган лойиҳалар хусусусида маълумот берди. 

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, хусусан, кадрлар алмашиш ва уларнинг малака оширишини таъминлаш, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик бўйича қўшма тадқиқотларда ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш масалалари бўйича фикр алмасиш ҳисобланади.

Тадбир сўнгида вакиллар институт раҳбарияти томонидан жорий йилнинг сентябр ойида АКТ ҳафталиги доирасида бўлиб ўтадиган "ICT Week 2024" тадбирига таклиф қилинди. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Сидян университети Хитойнинг сунъий интеллект соҳасидаги энг нуфузли олийгоҳларидан бири бўлиб, электроника, коммуникация технологиялари, информатика, киберхавфсизлик ва бошқа юқори технологияли соҳаларда тадқиқотлар олиб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг