Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3000 нафар Хоразмлик 7-10 синф ўқувчлари давлат томонидан АйТи соҳасига БEПУЛ ўқитилади!

3000 нафар Хоразмлик 7-10 синф ўқувчлари давлат томонидан АйТи соҳасига БEПУЛ ўқитилади!

Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига ташрифлари давомида Хоразм вилоятининг ҳар бир туманида IT park мажмуалари ташкил этилиб у ерда АйТи соҳасида иқтидори юқори бўлган ёшларни бепул ўқитиш ва юқори маошли ишларга йўналтиришга қаратилган “Муҳаммад Ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси йўлга қўйиш топшириғи берилган эди. 

Олдинги ўқув йилида 1200дан ортиқ иқтидорли ўқувчилар саралаб олиниб махсус дастур асосида ўқувчиларни АйТи ва инглиз тилига ўқитиш тизими йўлга қўйилди. 

Янги ўқув йилидан қўшимча 3 минг нафар ёшларни “Муҳаммад Ал-Хоразмий ворислари” лойиҳаси доирасида ўқитиш режалаштирилган. 

Хозирги кунда 7 минг нафар Хоразмлик ёшлар ўқиш учун ариза топширган. 

Шошилинг ариза топшириш учун 3 кун қолди! 

Саралаш имтиҳонларида иштирок этиш учун 15 сентябрга қадар rtrm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг