Хоразмда “Рақамли маҳалла” лойиҳаси амалга оширилмоқда

Урганч шаҳрида вазирликка бириктирилган “Кўҳна қалъа”, “Феруз”, “Умид”, “Жалолиддин Мангуберди” ва “Исломобод” маҳаллаларида инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ва турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ҳудудларни комплекс ривожлантириш сиёсатининг бир қисми сифатида илгари сурилди.
Хусусан, маҳаллаларда оптик толали интернет тармоқлари кенгайтирилиб, маҳаллаларда бепул Wi-fi зоналари ташкил этилди, аҳолининг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражасини оширишга мўлжалланган ўқув-тарғибот ишлари йўлга қўйилди. 200 нафарга яқин аҳоли вакилларига АйТи, дастурлаш, рақамли маркетинг ва бошқа замонавий касбларга ўқиш учун ўқув курсларига йўлланмалар берилди.
Ўрганишлар давомида ўз-ўзини банд қилиш имкониятига эга хотин-қизлар, ёшлар аниқланиб, улар ишлаб чиқаришга мўлжалланган тикув машиналари, жиҳозлар ва бошқа ишлаб чиқариш ускуналари билан таъминланди. АйТи соҳасига қизиқувчи ёшлар ва фуқароларга замонавий компьютер қурилмалари топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter