Хитойдаги “Uzbekistan Outsourcing Conference”: Хитой бизнеси ва Ўзбекистон АйТи-тизими ўртасида алоқалар ўрнатилмоқда
Шанхайда Ўзбекистонда яратилган глобал бизнес имкониятларини намойиш этувчи IT Park Uzbekistan ташкилотининг “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбири бўлиб ўтди. Шанхай АйТи-саноати ва тадбиркорлик уюшмалари вакилларининг иштироки, шунингдек, Хитой бизнесининг катта қизиқиши бу тадбирни мамлакатлар ўртасида АйТи-хизматлар соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида белгилади.
Тадбирни Ўзбекистоннинг Шанхайдаги консули Ҳамиджон Раҳмонов очди. Унинг нутқи Ўзбекистоннинг афзалликлари — геосиёсий мавқейи, Хитой билан кўп йиллик иқтисодий ҳамкорлиги ва ёш, малакали кадрларга эга эканлиги ҳақида бўлиб, мазмунли сессияга асос бўлди.
Ўзбекистон асосий бойликларидан бирига — 21 миллион нафар меҳнатга лаёқатли ёшдаги, шундан 5 миллион нафари инглиз тилини, 10 минг нафари хитой тилини эркин биладиган юқори маълумотли кадрлар захирасига эга. Ўзбекистоннинг инсон капитали мамлакатни аутсорсинг операцияларини кенгайтиришни истаган компаниялар учун идеал жой сифатида намоён этади. Юқорида таърифланган ноёб хусусиятлар Ўзбекистонни ўз аутсорсинг ва хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтиришни хоҳловчи компаниялар учун жозибадор маконга айлантиради.
Шунингдек, республика давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мисли кўрилмаган дастурлари — “Zero Risk”, “Softlanding” ва “Regional HQ”ни тақдим этди. Бу дастурлар тез суръатда ривожланишни мақсад қилган ташкилотларга ўз ресурсларини устувор бизнес вазифаларига йўналтириш ва Ўзбекистоннинг истиқболли АйТи-секторига минимал хатарлар билан кириш имконини беради.
Бундан ташқари, IT Park Uzbekistan резидентлари бўлган 800 дан ортиқ экспортёр компания Хитой бозорига АйТи ва аутсорсинг лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳамкорликка тайёр.
Конференцияда “BIPO” компаниясининг минтақавий менежери Юрий Карп Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича ўзининг муваффақиятли тажрибаси билан ўртоқлашди. У ўз нутқида Ўзбекистон улкан салоҳиятга эга эканлигини ва жаҳон аутсорсинг бозорида асосий рол ўйнаётганини таъкидлади. Сиёсий барқарорлик, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва мамлакатнинг қулай тадбиркорлик муҳити, шунингдек, истеъдодли мутахассисларнинг кўплиги туфайли АйТи-компаниялар тезда кенгайиши ва халқаро мижозларга самарали хизмат кўрсатиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Бундай анжуманлар Ўзбекистоннинг жаҳон майдонида аутсорсинг учун истиқболли йўналиш сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнамоқда. Улар янги иш ўринларини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва касбий тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очиб бермоқда, бу эса мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва фуқароларнинг турмуш даражасини оширишга ёрдам беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter