Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илмий изланишдаги АйТичи қиз – болалар нажоткори!

Илмий изланишдаги АйТичи қиз – болалар нажоткори!

Камолова Юлдузхон — Тошкент давлат техника университетида кафедра ўқитувчиси ва илмий изланувчи. Ҳозирда у эшитиш ва нутқида заифлиги бор болалар учун махсус компютер дастури ва қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича диссертация устида иш олиб бормоқда.

Ўқитувчилик ва илмий фаолиятга кичик ёшдан қизиқиш билдирган Юлдузхон учун бу соҳада тамал тоши эрта қўйилган.

Шунингдек, у видео давомида стартаплар ва грантлар ўртасидаги фарқни тушунтириб берди ҳамда ҳар қандай стартапнинг муваффақиятли бўлиши кафолатланмаганини таъкидлади ва ўзининг тажрибаси билан ўртоқлашди.

Қаҳрамонимизнинг айтишича, хотин-қизларнинг таълим олиши нафақат ўз оиласига, балки бутун жамиятга катта фойда келтиради. Биргина мисол, унинг илмий лойиҳасига 350 миллион сўм маблағ ажратилган ва бу, албатта, таълим ва технология соҳасидаги янги ютуқларга олиб келади.

"Хотин-қизлар жамият тараққиётида муҳим ўрин тутади. Ҳар бир илмий изланиш ва стартапнинг орқасида янги имкониятлар ва ривожланиш йўли ётади," — дейди Юлдузхон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг