Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

mGovAward учинчи тўлқини ғолиблари тақдирланди (видео)

29 январ куни Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан mGovAward учинчи тўлқини ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида, шунингдек, панел муҳокамаси бўлиб ўтди, унда танлов натижалари ва икки давлат ўртасидаги келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

mGovAward — талабаларни янги технологияларни жорий этишга ва фуқаролар ҳаётини яхшилашга ёрдам берадиган янги ғояларни ўзлаштиришга жалб этишга қаратилган. Энг яхши ишлаб чиқилган ечимлар давлат органларида жорий этилади.

Танловда иштирок этиш учун жами 63 та жамоа ариза топширган бўлса, шундан 20 та лойиҳа “Demo Day”га йўл олган.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 100 000 АҚШдолларини ташкил этади ва учта соврин ўртасида қуйидагича тақсимланади:

• 1-ўрин — 50 000 АҚШ доллари

• 2-ўрин — 30 000 АҚШ доллари

• 3-ўрин — 20 000 АҚШ доллари

Танлов доирасида Logosmart лойиҳаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Drive Save лойиҳаси иккинчи ва School of Authism лойиҳаси эса учинчи ўринга сазовор деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, танлов учинчи тўлқини 2023 йил 1 июлда бошланганди. Лойиҳа доирасида танлов иштирокчилари қуйидаги йўналишлардан бири бўйича давлат сектори учун мобил иловани ишлаб чиқишлари керак эди:

• транспорт ва логистика

• маълумотларга асосланган қарорлар

• таълим

• тадбиркорлик

• инсон ресурслари ва фаровонлик

•экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

• туризм

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг