Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“President Tech Award” танловида иштирок этишга шошилинг!

“President Tech Award” танловида иштирок этишга шошилинг!

Умумий соврин жамғармаси 1 миллион долларни ташкил қилувчи “President Tech Award” танловининг иккинчи тўлқини учун аризалар қабулига старт берилди!

Қизиқарли мусобақада иштирок этиш ва ўз ғояларингизни ҳаётга татбиқ қилиш учун ноёб имкониятни қўлдан бой берманг!

Билимларингизни синаб кўришга ва илғор IТ ечимларини яратишга тайёр бўлсангиз — бу танлов айнан сиз учун!

Танловнинг асосий йўналиши қуйидаги тоифалар бўйича ўтказилади:

  1. Сунъий интеллектга асосланган технологиялар;
  2. Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар;
  3. MicroSaaS ва AdTech;
  4. Компютер ва мобил ўйинлар;
  5. Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар.

Махсус йўналиш эса 72 соат ичида рақамли ечим яратишни ўз ичига олувчи Gran-Pri Ҳакатондан иборат.

Соврин жамғармаси ўзгаришсиз қолмоқда — 5 та йўналишнинг ҳар бирида 1, 2, 3-ўрин совриндорлари аниқланиб, қуйидаги мукофотларга эга бўлишади:

1-ўрин — $100,000

2-ўрин — $50,000

3-ўрин — $30,000

Шошилинг, ҳозироқ танловнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтинг ва асосий йўналишлар, ўтказилиш саналари ҳамда иштирок этиш тафсилотлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг