“President Tech Award” танловининг 2024 йилги ғолиблари ким?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 декабр санасида мамлакатимизнинг энг истиқболли инноваторларини бирлаштирган Рақамли стартаплар ҳафталигининг энг муҳим тадбири — “President Tech Award” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Park Uzbekistan ҳамда “Plug and Play” томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда технологик тараққиётнинг 5 та асосий йўналишини ифодаловчи 15 та жамоа 1 000 000 АҚШ долларидан 900 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармаси учун беллашдилар.
Демак, "Сунъий интеллектга асосланган технологиялар" номинацияси бўйича гранд финал ғолиблари билан танишинг:
1. “TASS Vision”,
2. “Speaklish”,
3. “Cradle”.
"Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар":
1. "Онлайн Ҳамшира"
2. “Stepogram”,
3. “BRAILLE RECOGNITION".
"Компютер ва мобил ўйинлар":
1. “Gale-Force Entertainment”
2. “Fazliddin Games”,
3. “Grimoire Entertainment”
“Micro-SaaS va AdTech соҳасида технологик ечимлар":
1. “OYGUL”
2. “StudentHunter”
3. “EduTizim”.
"Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар":
1. “Jobster”,
2. “Sugʻurta Bozor”,
3. “diip.uz”.
Ғолиблар биринчи ўрин учун 100 000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин учун 50 000 АҚШ доллари ва учинчи ўрин учун эса 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Хулоса қилиб айтганда, “President Tech Award” танлови нафақат инновациялар тадбири, балки Ўзбекистондаги стартапларнинг юқори даражадаги компетенцияларини ҳам намойиш этди, десак муболаға бўлмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter