Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Gamedev Day 2024» форуми қандай ўтди?

«ICT WEEK Uzbekistan 2024» АКТ ҳафталигининг сўнги кунида «Gamedev Day 2024» форуми бўлиб ўтди.

«East Games» компанияси кўмагида IТ Park Uzbekistan томонидан ташкил этилган ушбу ноёб тадбир бутун дунёдаги етакчи ўйин ишлаб чиқарувчилари, ўйин саноати мутахассислари, IТ соҳасига қизиқувчилар ва турли стартапларни бир жойга тўплади.

АҚШда жойлашган GameDevHQ компанияси бош директори Жонатан Вайнбергер GameDev саноатининг жаҳон миқёсидаги ривожланиш динамикаси бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, Ўзбекистон учун бир қатор режаларини баён қилар экан, Тошкент Марказий Осиёнинг навбатдаги Силикон водийсига айланиш салоҳиятига эгалигига алоҳида ишонч билдирди.

Умид қиламизки, ушбу форум видео ўйинларни ишлаб чиқиш, яъни, дастурий таъминот муҳандислиги ва IТ имкониятлар сари кенг йўл очиб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг