Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

IT Park ва Krafton Ўзбекистоннинг GameDev салоҳияти ва икки томонлама ҳамкорлигини намойиш этиш мақсадида учрашув ўтказди

IT Park ва Krafton Ўзбекистоннинг GameDev салоҳияти ва икки томонлама ҳамкорлигини намойиш этиш мақсадида учрашув ўтказди

IT Park Узбекистан делегацияси Сеулга ишбилармонлик ташрифини амалга оширмоқда. Ташриф доирасида дунёдаги йирик GameDev компанияларидан бири — “Krafton” раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

2007 йилда асос солинган “Krafton” компанияси “TERA”, “PUBG: Battlegrounds”, “New State Mobile”, “The Callisto Protocol” va “Moonbreaker” каби видео ўйинларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси ва нашриётчиси сифатида танилган. Марказий офиси Сеулда жойлашган ва 2500 нафар ходимга эга бўлган компания ўйин саноатида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Учрашувда Ўзбекистонда “Krafton” офисини очиш имконияти ва компания учун потенциал афзалликлар муҳокама қилинди. IT Park вакиллари АйТи ва GameDev компаниялари учун мавжуд бўлган солиқ имтиёзлари ва қўллаб-қувватлаш дастурларини тақдим этдилар. Бу дастурлар операцион харажатларни сезиларли даражада оптималлаштириш имконини беради. Келажакда Ўзбекистонда “Krafton” офисининг очилиши нафақат “PUBG” каби машҳур ўйинлар учун маҳаллий аудиторияга киришни осонлаштиради, балки компанияга молиявий ва стратегик устунликлар ҳам тақдим этади.

Бундан ташқари, томонлар келгуси йилда Ўзбекистонда йирик GameDev хакатонини ташкил этиш масаласини муҳокама қилдилар. Ушбу тадбир маҳаллий геймерлар ва ишлаб чиқувчиларни жалб қилиб, “Krafton” маҳсулотларининг таниқлилигини оширади ҳамда минтақада истеъдодларни топишга имкон яратади.

“Krafton” вакиллари таъкидлашича, Ўзбекистон GameDev компаниялари учун энг жозибадор бозорлардан бири ҳисобланади, чунки мамлакат аҳолисининг 60 фоизи 30 ёшдан кичик. Бу ёш аудитория нафақат замонавий ўйин тенденцияларини яхши тушунади, балки ўйинга бўлган қизиқишиниистиқболли маҳсулотларга айлантириш қобилиятига эга. Бу эса минтақани компания учун айниқса қизиқарли қилади.

IT Park Uzbekistanнинг ўйин саноатининг жаҳон етакчисига ташрифи халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистонни глобал АйТи ва GameDev компаниялари учун истиқболли марказ сифатида илгари суриш истагини тасдиқлайди. “Krafton” компаниясининг Ўзбекистонда офис очиси иккала томон учун ҳам муҳим қадам бўлиб, ўйин саноатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди ва ўзаро ўсиш учун янги истиқболларни тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг