Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси АҚШда бўлиб ўтаётган “ASU+GSV” халқаро саммитида иштирок этмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси АҚШда бўлиб ўтаётган “ASU+GSV” халқаро саммитида иштирок этмоқда

Фото: Digital.uz

Саммит доирасида илк маротаба таълим соҳасида сунъий интеллект технологияларини жорий этишга бағишланган “AI Revolution in Education” кўргазмаси ташкил қилинди.

Халқаро саммит доирасида вазирлик делегацияси вакиллари:

Careerflow.ai компанияси билан ҳамкорликда мамлакатимиз ёшларига халқаро бозорда юқори даромадли иш топишда СИ технологиясидан фойдаланишни жорий этиш;

Arizona State University билан рақамли таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Buddy.ai билан ёшларга СИ ёрдамида инглиз тилини ўргатишнинг инновацион усулларини жорий этиш:

StartED компанияси билан маҳаллий стартапларни халқаро даражага олиб чиқиш бўйича учрашувлар ўтказди.


Учрашув сўнгида юқоридаги таъкидланган компаниялар "ICTWEEK - 2024” АйТи-ҳафталигида иштирок этиш учун мамлакатимизга таклиф қилинди.

Мазкур саммитда дунёнинг 100 ортиқ давлатларидан рақамли таълим ва сунъий интеллект бўйича 10 мингдан ортиқ инноваторлар, инвесторлар, 400 дан ортиқ спикерлар, 100 га яқин университетлар, илғор АйТи компаниялар ҳамда стартаплар иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг