Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электромобилнинг батареяси тугаб қолса, дрон ёрдамга келади

Электромобилнинг батареяси тугаб қолса, дрон ёрдамга келади

Фото: Focus.ua

Ford ажойиб ғоя билан чиқди. Унга кўра электромобилнинг қуввати йўлда тугаб қолса, дрон ўша ерга етиб боради ва машинани қувватлантиришга тушади. Масалан, тирбандликда бекор туриш ёки машинанинг "қорнини тўйғизиш"га алоҳида вақт ажратишга ҳожат қолмайди.  

Дрон ва машина ўртасида маълумот алмашиш йўлга қўйилган бўлиб, дрон батарея оз қолганини билади ҳамда унинг олдига ошиқади. Электромобилни қувватлантириш учун у тўхтаб туриши шарт эмас, ҳаракатда вақти ҳам қувватлантираверади.

Компания патент олиш учун аризани 2019 йилда топширган эди, яқинда олишга муваффақ бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг