Энг севимли электромобиллар эълон қилинди — Tesla рўйхатда йўқ!
J.D. Power таҳлилчилари энг яхши электромобиллар рейтингини тузишди: топ-10таликка ҳайдовчиларнинг танлови асос бўлди. Техник хусусиятлар билан бирга, ҳайдовчилар учун қулайлик каби жиҳатлар ҳисобга олинди. Якунда кутилмаган натижа келиб чиқди.
Электромобилларни баҳолашда ҳайдовчиларнинг қаноатланиш даражасини белгиловчи қуйидаги омиллар ҳисобланди:
- Машинанинг қуввати қанча масофага етиши ва ишлаб чиқарувчи кўрсатган рақамларга мослиги
- Муайян электромобил учун мос қувватлаш станцияларининг мавжудлиги
- Уйда туриб қувватлашнинг осонлиги
- Машинанинг нархи
- Машинани ҳайдашдан олинадиган завқ
- Ички ва ташқи дизайн
- Хавфсизлик ва технологик жиҳатлар
- Хизмат кўрсатишнинг мураккаблиги
- Ишончлилик ва сифат
Демак, чемпион билан танишамиз: ҳайдовчилар баҳосига кўра, энг яхши электромобиллар рўйхатида биринчи ўринни Mini Cooper Electric эгаллади.
Иккинчи — Ford Mustang Mach-E, учинчи — Hyundai Iqoniq 6. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда — Kia EV6 ҳамда Nissan Ariya. Озгина кам балл тўплаган Chevrolet Bolt EUV кейинги поғонадан ўрин олган бўлса, унинг “эгизаги” — Chevrolet Bolt EV еттинчи ўринда. Шунингдек, тегишли кетма-кетликда Hyundai Iqoniq 5, Kia Niro EV ва Ford F-150 Lightning топ-10 рўйхатида жойлашди.
Умумфойдаланишдаги қувватлаш станциялари кам бўлган электрокарлар жуда паст баҳоланди. Ҳайдовчиларнинг фикрича, юқори сифат электр моторли машиналарнинг энг кучли жиҳати бўлиши шарт.
Тадқиқотга кўра, биринчи марта электромобилга ўтирганлар иккиланмасдан яна бензинли машинага қайтишлари мумкинлигини айтишган. Аммо электромобилини уч марта янгилашга улгурганлар орасида бунақалар озчилик. Электромобил ҳайдовчилари энг норозилар — гибрид машиналардан фойдаланувчилар. Агар электр қуввати етарли бўлмаса, гибридлар кутилганидек ёнилғини тежамаслиги таъкидланган ва бу борада ички ёнув двигателли одатий гибридлар ва моделларга ютқазиши айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter