Ўзбекистонда мобиль интернети Марказий Осиёда энг ҳамёнбоп эканлиги эътироф этилди
Экспертлар 10 Гб трафикли мобиль интернетнинг ўртача нархини инобатга олиб, 179 та мамлакатдаги вазиятни ўрганиб чиқдилар.
Тожикистон рўйхатдаги энг сўнгги 163-ўринни эгаллади.
Республика аҳолиси стандартларга жавоб берадиган мобил интернетга тахминан 13,77 доллар сарфлайди.
Лойиҳа муаллифларининг маълумотларига кўра, мамлакатда ўртача иш ҳақи 170 долларни ташкил қилади.
Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Тожикистон фуқаролари даромадларининг 8 фоизини смартфонлар ёрдамида интернетга киришга сарфлайдилар.
Буни қарангки, Афғонистон рейтингда икки поғона бўлсада юқори ўрин олган.
Ўртача 200 долларлик маош билан бу ерда алоқа учун ойига 15,17 доллар, яъни, иш ҳақининг 7,62 фоизи сарфланади.
Қирғизистон эса ушбу рўйхатда 90-ўринни эгаллади.
313 долларга яқин маош оладиган мамлакат аҳолиси интернет учун 7,61 доллар сарфлайди.
Қозоғистон 583,6 доллар даромад ва 9,79 доллар алоқа харажатлари билан 63-қаторидан жой олган.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон рейтингда энг яхши ўринни эгаллаган – 43-ўрин!
Ўртача иш ҳақи 364 доллар бўлган аҳоли 10 Гб мобил интернетга бор-йўғи 4,36 доллар ёки маошининг 1,2 фоизини сарфлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter