Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Болаларга пул ўғирлашни ўргатадиган ўйин

Болаларга пул ўғирлашни ўргатадиган ўйин

Фото: https://www.matrony.ru


Хакерлар болалар смартфонларига киберҳужумларни кучайтириб, машҳур Brawl Stars ва Roblox ўйинлари орқали ўз ёвуз мақсадларини амалга оширишмоқда.

Касперский лабораторияси ахборот хавфсизлиги компаниясининг маълум қилишича, фойдаланувчилар зарарли дастурларга тез-тез дуч келишмоқда.

Қайд этилишича, Brawl Stars ниқоби остидаги ҳужумлар сони 2022 йилнинг биринчи ярмида 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар, Roblox эса деярли тўрт баробар ошган.

Одатда хакерлар вирусларни ўйинларга қўшимча сифатида яширади. Аввалига ўйнаш жараёнида ҳеч қандай киберҳужумни сезмайсиз, аммо кейинчалик илова сизга ўйинни яхшилаш учун алоҳида дастурни юклаб олишни таклиф қилади ва ҳаммаси шундан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг