Хакерлик ҳужумлари учун янги восита пайдо бўлди
Pythonда ёзилган янги FBot хакерлик воситаси веб-серверлар, контентни бошқариш тизимлари, булутли хизматлар ва SaaS платформаларига ҳужумларда қўлланилади.
Унинг асосий фарқи кейинги спам-ҳужумлар учун ҳисоб маълумотларини йиғиш имкониятидир. Бундан ташқари, восита PayPal ва SaaS ҳисобларига қарши ҳужумларни амалга ошириш имконини беради. Вазифаси булут хизматларини бузиш ва ҳисоб маълумотларини ўғирлашдан иборат. Шундан сўнг, барча логин ва пароллар бошқа кибержиноятчиларга сотилади.
AWS ва Sendgrid учун API калитларини, тасодифий IP манзилларини яратишга, шунингдек, IP сканерларни ишга туширишга ва ҳатто электрон почта манзиллари ёрдамида PayPal ҳисобларининг ҳақиқийлигини текширишга қодир. У AWS учун мослаштирилган махсус функцияларга ҳам эга: зарарли дастур AWS Simple Email Service конфигурациясини текшириши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter