Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Apple iPhone блокировкасини бузганларга 2 миллион доллар мукофот таклиф қилмоқда

Apple iPhone блокировкасини бузганларга 2 миллион доллар мукофот таклиф қилмоқда

Фото: "ixbt.com"

Aгар кимдир iPhone’нинг юқори хавфсизлик режимини бузишга муваффақ бўлса, Apple 2 миллион доллар пул мукофотини тўлашга тайёр. Эслатиб ўтамиз, Lockdown Mode iOS 16’нинг хусусиятларидан бирига айланди.

Aгар смартфон эгаси мақсадли кузатув қурбонига айланган ёки қурилмасида троян вируси мавжуд деб ҳисобласа, Apple томонидан ишлаб чиқилган iPhone’нинг кучайтирилган хавфсизлик режими қўлланилади. Lockdown Mode смартфонни ташқи таъсирдан ҳимоя қилади, масалан, у хабарларга бириктирилган тасвирларни блоклайди ва iMessage’даги ҳаволаларни олдиндан кўради. FaceTime қўнғироқлари номаълум рақамлардан келган бўлса ҳам блокланади.

Қулфлаш режими биринчи марта Apple томонидан июнь ойи бошида WWDC 2022'да эълон қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг