Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Гуруҳга одам қўшиб бераман” деганларга ишонманг!

“Гуруҳга одам қўшиб бераман” деганларга ишонманг!

Фото: Smm.school

Пойтахтнинг  Олмазор туманида яшовчи 30 ёшли А.Ш. “Телеграм” мессенжеридаги “Muzika2023” гуруҳини юритади. Кунларнинг бирида унга Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 17 ёшли А.И. томонидан обуначи қўшиб бериш таклифи тушди. Ваъдага ишониб, 3 миллион сўмни картадан ўтказиб берди. Лекин на гуруҳга одам қўшилди, на бирорта изоҳу жавоб бўлди. А.И. ёзишмаларни ўчириб юбориб, А.Ш.ни қора рўйхатга киритиб қўйди.

Алданганини сезган гуруҳ админи ИИОга мурожаат қилди. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят фош бўлди. Ҳозирда бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорликни текшириш мақсадида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қонунга мувофиқ, бу каби фирибгарлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми асосида 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Шу ўринда гуруҳ админлари бу борада хушёрроқ ва тадбирлироқ бўлишлари кераклигини айтиб ўтмоқчимиз. Аввало, гуруҳга кимларнидир зўрма-зўраки, огоҳлантирмаган ҳолда қўшишнинг ўзи ижтимоий одобларга зиддир. Фойдали контент улашувчи гуруҳ шундоғам ўз аудиториясини топади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг