Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Cотувчи фирибгар экан

Cотувчи фирибгар экан

Фото: Ratel.kz

Андижон вилояти, Балиқчи туманида яшовчи 31 ёшли А.В. Ички ишларга мурожаат қилди. Айтишича, банк картасидан 630 минг сўм номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилибди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи 20 ёшли В.Т. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, В.Т. жабрланувчи А.В. билан “Телеграм” мессенжеридаги “Арзон кийимлар” номли гуруҳда танишиб, унга кийимларни арзон нархда қилиб беришини, шунингдек, етказиб бериш хизмати ҳам мавжудлигини айтиб алдаган. Ўзининг фойдаланувидаги банк картасига 630.000 сўмни олдиндан ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, аккаунтини "қора рўйхат"га киритиб қўйган. Табиийки, буюртма қилган кўйлаги ҳам етказиб берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, В.Т.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг