Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хакер икки йилга "кесилиши" мумкин

Хакер икки йилга

Фото: Iz.ru

Фарғона вилояти, Қўштепа туманида яшовчи 18 ёшли М.А. "Телеграм" мессенжерида "Cyber education" номли каналга компютер тизимига зарар етказиши мумкин бўлган турли хил дастурларни жойлаштириш орқали тарқатаётган экан. Бу ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари ҳамда Фарғона вилояти Киберхавфсизлик бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув ва техник тадбирлари давомида аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг