Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлик ва тизим ташкилотлари ўртасида “UzQuiz” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди

Вазирлик ва тизим ташкилотлари ўртасида “UzQuiz” интеллектуал мусобақаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 19 июн куни Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари иштирокида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “UzQuiz” интеллектуал мусобақасининг очилиш ўйини бўлиб ўтди. Мусобақада жами 20 дан ортиқ жамоа, 130 га яқин иштирокчилар ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Мусобақадан мақсад – ёшлар ҳамда ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш билан бир қаторда улар ўртасида соғлом рақобат, дўстона муҳитни яратишдан иборат.

Интеллектуал мусобақанинг очилиш маросимида Рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов сўзга чиқиб, барча иштирокчи жамоаларга омад тилади.

Мусобақа 8 раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раунд турли мавзуларга бағишланди.

Ўйин якунида ғолиб жамоа аъзоларига эсдалик совғалар топширилди.

Биринчи ўйин ғолиб ва совриндорлари:

1. АйТи ДEСАНТ – (Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси жамоаси)

2. ТАТУ

3. UZTELECOM

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг