Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшларни “Рақамли технологиялар павилиони”га таклиф этамиз  

Ёшларни “Рақамли технологиялар павилиони”га таклиф этамиз   

Рақамли технологиялар вазирлиги юртимиз ёшларини “Бутунжаҳон ёшлар фестивали 2024“ доирасида ташкил этилган “Рақамли технологиялар павилиони”га таклиф этади. 

Павилион Ёшлар ижод саройи биноси олдида жойлашган бўлиб, қизиқувчилар 26-30июн кунлари давомида соат 09:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида томоша қилишлари ҳамда ўзлари учун қизиқарли маълумотларга эга бўлишлари мумкин. 

Павилионда сунъий интеллект, банк, электрон ҳукумат, анимация, Узбеккосмос, BPO хизматлари, АйТи таълим, VR соҳасидаги янгиликлар, лойиҳалар ҳақида маълумотлар берилади ҳамда ўқув семинарлари ташкил этилади. 

Шунингдек, ёшларни турли хил совринли мусобақалар ва плайстатион, CS:GO йўналишида киберспорт мусобақаси ҳам кутмоқда. 

Барча ёшларни кутиб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг