Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазир ТАТУ Фарғона филиали фаолияти билан танишди

Вазир ТАТУ Фарғона филиали фаолияти билан танишди

Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Вазир филиалнинг 1-ўқув биносида жойлашган Экспомарказ ва Стратегия марказида бўлиб, илмий ишланмалар, халқаро ҳамкорлик ҳамда филиал талабаларининг халқаро ва республика миқёсидаги турли танлов ва мусобақаларда қўлга киритган юқори натижалари билан танишди. Вазир у ерда талабалар учун қулай шароитлар яратиш, таълим сифатини янада ошириш бўйича топшириқлар берди.

Филиалнинг “Ахборот хавфсизлиги” кафедраси қошида очилган “Мураккаб жараёнларни моделлаштириш” илмий-тадқиқот лабораторияси фаолияти ҳамда лабораториядаги шароитлар, шунингдек, филиалда ташкил этилган “Student ofis” фаолияти ҳамда офисда талабаларга кўрсатилаётган хизматлар билан танишди ҳамда Вазир ушбу лаборатория ҳамда “Student ofis” фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.

Филиалда ташкил этилган замонавий Ахборот ресурс марказига кириб, марказни замонавий адабиётлар билан таъминланганлик даражаси ҳамда талабаларга яратилган шароитлар ҳамда филиал қошида ташкил этилган Киберхавфсизлик марказида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Филиал ҳудудида давлат хусусий шерикчилик асосида барпо этилаётган 5 қаватли 400 ўринга мўлжалланган Талабалар турар жойининг қурилиш ишларини кўздан кечирди. Масъуллар билан суҳбат чоғида у ерда қурилиш ишларини сифатли олиб бориш, талабалар учун муносиб ва қулай шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг