Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таҳлилчилар: сунъий интеллект лойиҳаларининг учдан бир қисми ёпилади

Таҳлилчилар: сунъий интеллект лойиҳаларининг учдан бир қисми ёпилади

Foto: 4pda

Gartner  таҳлилчилари келгуси йилда генератив СИнинг ривожланишини баҳоладилар ва 2025 йил охирига келиб, концепция исботланганидан кейин лойиҳаларнинг 30 фоизи ёпилади, деган хулосага келишди. Баъзи сабаблар орасида маълумотлар сифатининг пастлиги, хавфларни назорат қилишнинг етарли эмаслиги, харажатларнинг ошиши ёки бизнес қийматининг ноаниқлиги киради.

Бундай лойиҳаларга мисол сифатида кодлаш бўйича ёрдамчилар, шахсий савдо таркибини яратиш, Retrieval-Augmented Generation (RAG) технологиясидан фойдаланган ҳолда ҳужжатларни қидириш, виртуал ёрдамчилар, шунингдек тиббиёт, тиббий ёки молиявий хизматлар дастурлари киради.


Кодлаш бўйича ёрдамчилар дастлабки харажатлари 100 дан 200 минг долларгача ва йиллик фойдаланувчи харажатлари 280 дан 550 долларгача бўлган енг самарали дастурлар ҳисобланади. Бироқ, агар сиз нолдан LLM  яратсангиз, бу кўрсаткич кескин ошади. Масалан, суғурта ёки молиявий хизматлар учун ЛЛМ учун дастлабки харажатлар 8 миллион доллардан 20 миллион долларгача, такрорий харажатлар 11 000 дан 21 000 долларгача ўзгариб туради.

Gartner  вице-президенти ва таҳлилчиси Рита Салламнинг таъкидлашича, ўтган йилги шов-шувлардан сўнг, раҳбарлар GenAIга сармоя киритилишини интиқлик билан кутмоқда. Бироқ, LLMларни ишлаб чиқиш ва жойлаштиришнинг молиявий юки тобора муҳим бўлиб бормоқда. GenAI учун ягона ўлчамли ечим йўқ ва бошқа технологиялар каби харажатларни олдиндан айтиб бўлмайди.

Шунинг учун, эҳтимол, баъзи компаниялар генератив СИ иловаларидан воз кечиши ва тил моделларидан янги усулда фойдаланишни кўриб чиқиши мумкин.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг