Тошкентда ташкил этилган Data Camp якунланди
Уч кун давом этган воркшоплар, амалий машғулотлар ва танловлар 60 нафардан ортиқ иштирокчиларга маълумотларни таҳлил қилиш ва сунъий интеллект билан ишлаш бўйича кенг тушунчага эга бўлиш имконини берди.
Тадбирда IT-Parkнинг хизматлар экспортини ривожлантириш бўйича директори Махлиё Муксинова, WТМ Ташкент раҳбари Дурдона Бахронова, Алиф Академияси раҳбари Машҳура Эшматова, Oracle компаниясининг амалий олими Азиза Мирсаидова, Machine Learning бўйича катта муҳандис Анна Андреевна, Alif tech компаниясининг катта маълумотлар таҳлилчиси ва лойиҳа менежери Камилла Веискербер ҳамда Alif tech компаниясининг катта маълумотлар бўйича мутахассиси Санжар Одилов каби мутахассислар иштирок этиб, керакли маълумотлар билан бўлишишди.
Data Camp иштирокчилари ахборот технологиялари соҳасидаги учта асосий йўналиш – Classic ML, Data Analytics ва Generative AI бўйича билим олдилар, шунингдек, маълумотларни таҳлил қилиш ва машина тилида ўрганиш вазифаларини амалиётда ўзлаштирдилар.
Мазкур ўқиш кунлари иштирокчиларга билим олиш, қўллаб-қувватлаш ва амалиёт орқали АйТи оламига бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга ёрдам берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter