Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади

Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади

Рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида "Рақамли технологиялар соҳасидаги истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб қувватлаш ва соҳадаги йирик ташкилотлар фаолиятини экспортга йўналтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 майдаги 303-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ:

2024 йил 1 июлдан бошлаб Рақамли технологиялар соҳасида IТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади.

Жумладан,

  •  истиқболли ғояга – 150 миллион сўм;
  •  маҳаллий бозорга ихтисослашган лойиҳага – 300 миллион сўм;
  •  жаҳон бозорига ихтисослашган лойиҳага – 1 миллиард сўм.

Шунингдек, умумий даромади 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган IT Parkнинг йирик резидентлари учун минимал экспорт талаблари белгиланди.

Ажратмалардан қўшимча шаклланадиган маблағлар устувор равишда маҳаллий корхоналарни халқаро IТ бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ва дастурларга мақсадли йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг