Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамоатчилик кенгашлари фаолияти кенг йўлга қўйилмоқда

Жамоатчилик кенгашлари фаолияти кенг йўлга қўйилмоқда

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда мустақил фуқаролик институтларини ривожлантириш ва фаолиятини мустаҳкамлаш, уларнинг эркин фаолият юритишлари учун имконият яратиш, вазирлик ва идораларнинг аҳоли билан озаро ҳамкорлигини йўлга қойиш, очиқ, шаффоф ва ошкора фаолият кўрсатишини таминлаш, уларнинг фаолияти устидан тасирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бунга мисол тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари фаолияти ташкил этилганлигини, давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг  “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигини алоҳида қайд этиш мумкин.
Ушбу қонун ижросини таминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди ҳамда мазкур қарор ижроси доирасида ҳар бир давлат органи, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланиб, Жамоатчилик кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди.
Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш, яъни Жамоатчилик кенгашлари фаолиятига янги механизмни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021—2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида яна бир марта бу масалага этибор қаратилиб, унда давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари таркибининг камида 50 фоизини нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ташкил этиши, Жамоатчилик кенгашларининг умумий аъзолари сони 15 нафардан кам бўлмаслиги зарурлиги белгилаб қўйилди.
2024 йил 5 сентябр куни бўлиб ўтган Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов мазкур фармонда белгиланган тартибга асосан Вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби қайта тасдиқланганлигини маълум қилди. Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 19 нафар аъзосидан 13 нафари ёки 68 фоизини нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ташкил этишини алоҳида таъкидлади.
Вазир Ш.Шерматов ўз чиқишида Кенгаш аъзоларининг нафақат Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятини, балки мамлакатимизда олиб борилаётган рақамлаштириш ва электрон ҳукумат йўналишидаги ишларни янада ривожлантириш, соҳани такомиллаштириш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари муҳимлигини қайд этди.
Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси А.Ишанходжаев Кенгаш мақсади, унинг олдига қўйилган вазифалар, кейинги режалари ҳақида тўхталиб, Жамоатчилик кенгаши давлат органининг нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таминлаш учун давлат органини фуқаролар билан боғлаб турадиган “кўприк” ролини бажаришини, давлат органи фаолиятининг очиқлигини таминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни мониторинг қилишини, давлат органи фаолияти бўйича фуқаролар ўртасида ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишини айтиб ўтди.
Муҳокамаларда кенгаш аъзолари — “Ишонч” ва “Ишонч-Доверия” газеталари бош муҳаррири Ҳ.Эрматов, “Digital Generation Uzbekistan” ННТ директори А.Жалолов, “Мening yurtim” телеканали журналисти Ю.Олимова, соҳа фахрийси Ҳ.Муҳитдинов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Кенгаш фаолиятини тўғри ва самарали ташкил қилиш бўйича таклифлар беришди.

Шундан сўнг Жамоатчилик кенгаши аъзолари “UZINFOCOM ” ягона интегратор” МЧЖ фаолияти, мазкур ташкилот томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан таништирилди.Уларнинг эътиборига Вазирлик фаолиятига оид, шунингдек, мамлакатимизда рақамлаштириш, телекоммуникация, электрон ҳукуматни такомиллаштириш йўналишида олиб борилаётган ишларга бағишланган видеоролик ҳавола этилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг кейинги фаолиятини кенгаш аъзоларининг таклифлари асосида ишлаб чиқиладиган режа асосида ташкил қилишга келишиб олинди.

                      Нурулла АБДУЛЛАЕВ,Кенгаш котиби

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг