Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазирлигида Конституцияга бағишланган семинар ўтказилди

Рақамли технологиялар вазирлигида Конституцияга бағишланган семинар ўтказилди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазирлигида вазирлик марказий аппарати, бошқарма, бўлим ва ҳудудий шўбалари, шунингдек, тизимдаги корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Мазкур семинар Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Судялар олий кенгаши, Бош прокуратура ҳамда Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори ижроси доирасида ташкил қилинди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти юридик фанлари доктори, профессор Аҳрор Худойбердиев, юридик фанлари бўйича фалсафа докторлари Шаҳноза Жолдасова, Даврон Бекчанов ва Махсатулло Махсадовларнинг маърузалари орқали семинар иштирокчиларига янада кенгроқ тушунтирилди.

Маърузачилар томонидан суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат тушунчаси, Конституция ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган устувор вазифалар, асосий принциплар, инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда бурчлари, шунингдек, жамият ва шахс масалалари, сайлов тизимидаги фундаментал вазифалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Савол-жавоблар тарзида ўтган ўқув семинарида сўзга чиққан Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Махсудов жорий йил 30 апрел куни ўтказилган референдумда иштирок этган фуқароларнинг 90,21 фоиз овози билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзбек халқи ҳаётида тутган ўрни, Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратгани, унда миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилганига алоҳида аҳамият қаратди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, янги таҳрирдаги Конституциянинг 33-моддасида “Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади” дея белгилаб қўйилиши ушбу соҳада фаолият юритаётганлар учун алоҳида аҳамият касб этади.

Қизиқарли савол-жавоблар кўринишида ўтган ўқув семинари иштирокчилари тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга, хусусан, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда уларнинг кафолатлари ва бошқа масалалар юзасидан мутахассисларнинг жавобларини олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг