Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари Ўзбекистон делегацияси сафида Жаҳон таълим форумида қатнашмоқда  

Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари Ўзбекистон делегацияси сафида Жаҳон таълим форумида қатнашмоқда   

Фото: Digital. uz

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги делегация Лондон шаҳрида ўтказилаётган “Жаҳон таълим форуми – 2024” (The Education World Forum 2024) да иштирок этмоқда.

Тадбирда 100 дан ортиқ давлатларнинг таълим, технология вазирлари ҳамда давлат ва хусусий ташкилотлар раҳбарлари ва йирик технологик компаниялар (Google, Hp, Qualcom, Microsoft ва ҳ.к.) қатнашмоқда. 

Лондон бўлиб ўтаётган бутунжаҳон таълим форумининг бу йилги асосий мавзуси жадал ривожланаётган сунъий интеллект ва рақамли техонологияларни таълимга тизимидаги роли ва муҳимлиги ҳақида бўлмоқда. 

Ёшлар келажакда АйТи соҳасида ишлаши ёки ишламалигидан қатъий назар рақамли ва сунъий интеллект технологиялардан тўғри фойдаланишни ҳозирдан ўрганишлари зарур. 

Ёши катталар эса ўз соҳаларида рақобатбардош бўла олишлари учун рақамли ва суний интеллект технологияларидан самарали фойдаланишни ўрганишлари керак бўлади.

Тадбир Буюк Британиянинг таълим вазири Джиллиан Киган томонидан очиб берилди ҳамда спикерлар томонидан маърузалар ташкил этилди.

Ўз навбатида вазир ўринбосари сунъий интелектнинг истиқболлари ва таълимга келажакдаги таъсири ҳақида нутқ сўзлади.

Шунингдек, форумнинг биринчи кунида бўлиб ўтган ялпи мажлисда таълимга янги методикаларни жорий этиш, сунъий интеллектдан фойдаланиш, таълим маданиятини яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Лондон сафаридан асосий кўзланган мақсадлар:

– Ўзбекистоннинг АйТи салоҳиятини Британиянинг нуфузли ОТМлари ва АйТи компанияларига намойиш этиш;

– Ўзбекистонда АйТи соҳасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, АйТи таълимни ривожлантириш йўлидаги замонавий тенденциялар билан таништириш;

– Британияда мавжуд йирик АйТи компанияларни Ўзбекистон АйТи бозорига олиб келиш ҳамда ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш.

Ташриф давомида Буюк Британиянинг бир қатор етакчи АйТм компаниялари ва АйТи таълим ташкилотлари билан учрашувлар ва музокаралар олиб бориш ҳамда ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг