Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон вакиллари “Рақамли ҳукумат” минтақавий форумида иштирок этишди

Ўзбекистон вакиллари “Рақамли ҳукумат” минтақавий форумида иштирок этишди

Фото: eGovUz

Жорий йил 28-29 март кунлари Остона шаҳрида (Қозоғистон) Халқаро электралоқа иттифоқининг Рақамли ҳукумат бўйича минтақавий форуми бўлиб ўтди.

Форум МДҲга аъзо давлатлар вакиллари, ҳамкорлар ва бошқа манфаатдор томонларни минтақада технологик ривожланиш соҳасидаги ҳозирги ҳолат, рақамли трансформация, сунъий интеллект ҳамда бошқа замонавий ечимлар, мавжуд вазият ва амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни муҳокама қилиш учун бирлаштирди.

Халқаро тадбирда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақамли ҳукумат лойиҳаларни бошқариш маркази вакиллари иштирокида Ўзбекистонда рақамли трансформация бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.


Шу билан бирга минтақада рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича қўшни давлатлар вакиллари билан ҳамкорликнинг жорий ҳамда истиқболдаги режалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Форум доирасида, шунингдек, Халқаро электралоқа иттифоқи ва Қозоғистоннинг Миллий ахборот технологиялари (NITEC) компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари бўйича икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг