Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳукуматининг Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялашга оид айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Ўзбекистон ҳукуматининг Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялашга оид айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Фото: Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги (2023 йил 21 сентябр) 485-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия учун давлат божининг миқдорини уяли алоқа виртуал операторлари (провайдерлар) томонидан хизматлар кўрсатиш учун мақбуллаштириш белгиланди.

Шу билан бирга, телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатишга доир лицензия берганлик учун давлат божининг миқдорини 50 фоизга камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш белгиланган.

Мазкур қарор телекоммуникациялар соҳасидаги, хусусан, кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (намойиш қилиш) соҳасидаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига лицензия учун давлат божини тўлашда енгиллик яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг