Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда инновацион ечимлар: Сунъий интеллектнинг ўрни

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда инновацион ечимлар: Сунъий интеллектнинг ўрни

Остона шаҳрида CAREC (Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик) дастури доирасида конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференция иқлим ўзгаришида сунъий интеллект (AI)нинг ролини ўрганишга бағишланди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон ва хусусий сектор вакилларини бир жойга жамлади. Унда “Углерод чиқиндиларини камайтириш”, “Об-ҳаво шароитларини башорат қилиш ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш” каби мавзулар бўйича муҳим муҳокамалар ўтказилди.

Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова вазирликнинг янги қабул қилинган стратегияси бўйича иштирокчиларга ахборот бериб ўтди. Панел сессия давомида иқлим ўзгаришига қарши курашишда инновацион ечимларни жорий этиш ва бунда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш ҳақида музокара олиб борилди.

Маълумот учун, жорий йилда Ўзбекистон Президентининг “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинган: https://lex.uz/docs/7158604

Муҳокамаларда сунъий интеллект имкониятларини адолатли тақсимлаш учун технологик тараққиётни ҳуқуқий асослар билан уйғунлаштириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Қозоғистоннинг сув тошқинларига чидамлилик бўйича тажрибаси, Хитойнинг инновацион етакчилиги ва Қирғизистоннинг табиий офатларни бошқаришдаги ютуқлари ўрганилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг