Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

"Хитой Google" дастурлаш кўникмаларисиз иловалар яратиш ва код ёзиш учун сунъий интеллектни тақдим этди

Foto: Ferra

Хитойнинг “Google of China” номи билан танилган Baidu компанияси йиллик Baidu World анжуманида сунъий интеллектни қўллаш бўйича янги имкониятларни тақдим этди.

Шу қаторда, СИ нотўғри элементлар билан тасвирларни яратадиган "галлюцинациялар" муаммосига қарши курашиш учун Baidu қидирув имкониятларидан фойдаланадиган I-RAG тасвир яратиш технологиясини намойиш этди.

Baidu бош директори Робин Лининг сўзларига кўра, Ernie платформаси ҳар куни 1,5 миллиардга яқин фойдаланувчи сўровлари ва ўзаро алоқаларини қайта ишлайди, бу май ойида қайд этилган 200 миллиондан сезиларли даражада кўп.

Бунга матн яратиш, саволларга жавоб бериш ва СИ иловаларини қўллаб-қувватлаш киради.

Бундан ташқари, Baidu суратга олиш учун камералар ва овозли ўзаро таъсир функцияси билан жиҳозланган Xiaodu бўлимининг сунъий интеллект ёрдамчиси билан жиҳозланган ақлли кўзойнакларни тақдим этди.

Компания шунингдек, фойдаланувчиларга катта тил моделлари асосида код ишлаб чиқариш имкониятларидан фойдаланган ҳолда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш имконини берувчи восита Miaodaни эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг