Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ChatGPTнинг имкониятлари энг яхши браузерлардан ошиб кетди

ChatGPTнинг имкониятлари энг яхши браузерлардан ошиб кетди

Генератив СИ платформалари рекорд трафикни жалб қилишда давом этмоқда ва ChatGPT октябр ойида бутун дунё бўйлаб 3.7 миллиард ташриф билан етакчилик қилмоқда.

Similarweb маълумотларига кўра, ChatGPT ойига 17,2 фоиз ва йил давомида 115,9 фоиз ўсди ва ойлик фойдаланувчилар базаси тахминан 3,45 миллиарга тенг бўлган Google Chrome каби етакчи браузерларни ортда қолдирди. Бу ўсиш қисман ChatGPTнинг chat.openai.comдан  chatgpt.comга ўтиши билан боғлиқ бўлиб, таҳлилчилар фикрича, ундан ҳам кўпроқ фойдаланувчиларни жалб қилган.

Шу билан бирга, Perplexity октабр ойида 90,8 миллион ташрифни қайд этди, бу ўтган ойга нисбатан 25,5 фоизга кўп, Google Gemini чатботига ChromeOS янгиланиши туфайли 291,6 миллион ташриф буюрилди. Anthropic Claude чатбот ва Microsoft Copilot ҳам сезиларли ўсишни қайд этди, мос равишда 84,1 миллион ва 69,4 миллион ташриф буюрди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг