Google Исроил ҳарбийлари билан шартномага қарши чиққан муҳандисини ишдан бўшатди
Google компанияси исроиллик раҳбарнинг тақдимотига халақит берган булутли технологиялар муҳандисини ишдан бўшатди.
Воқеа Ню-Йоркдаги Mind the Tech конференциясида, Google Israel бошқарувчи директори Барак Регев маъруза қилаётган пайти юз берди. Айтилишича, ўша пайт муҳандис ўрнидан туриб: “Геноцид ва таъқибга хизмат қилувчи технологияларни яратишдан бош тортаман”, деб қичқирган. Таъкидланишича, бу ерда Исроилга Google ҳамда Amazon булутли хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи қиймати 1,2 млрд долларлик баҳсли Nimbus лойиҳаси кўзда тутилган.
Google муҳандиси бўшатилганини тасдиқлади, электрон хат орқали маълум қилинишича, ходим “компания ҳомийлик қилган расмий тадбирга халақит бериб”, компания қоидаларини бузган.
Ушбу тушунтириш айримларнинг норозилигига сабаб бўлди. Хусусан, Nimbus лойиҳасига қарши ташкилот ўз баёнотини шундай ифодалади: “Google ўз ахлоқий қусурларини бекитиш учун ходимларини жим бўлишга мажбурлаяпти”.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter